Препаратни қўллаш бўйича йўриқнома
Препаратнинг савдо номи: ZOLFREN
Дори шакли: сироп
Чиқарилиш шакли:
ZOLFREN табиий ўсимликлар ва экстрактлар бирлашмасидан тайёрланган восита бўлиб, сироп шаклида, 30 мллик флаконларда ишлаб чиқарилади. Тўқ жигарранг тусдаги ссуюқлик бўлиб ўзига хос ҳидга эга. Ҳар бир қутида бир флакон сироп, фойдаланиш учун йўриқнома ва ўлчов стакани жойлаштирилган.
Таркиби:
• Дастарбош гуллари экстракти - 20,0 г;
• Aччиқ шувоқ экстракти – 18,0 г;
• Саримсоқ экстракти – 18,0 г;
• Сут қўшқори ўсимлиги экстракти – 10,0 г;
• Сано барглари экстракти – 10,0 г;
Фармакологик хусусиятлари
Кенг кўламдаги таъсирга эга меъдда қуртларига қарши табиий восита. Ошқозон-ичак тракти фаолиятини яхшилайди, ичаклардаги токсинлар ва зарарли моддаларни тозалашга ёрдам беради. Сиропнинг таркибий қисмлари таъсирида паразит қуртлар фалаж ҳолатга тушади. Сироп таркибидаги экстрактлар иштаҳани очади, овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди. Ундан ташқари қориндаги оғриқларни камайтиради. Ичаклардаги фойдали микрофлораларни шаклланишини фаоллаштиради.
Фойдаланиш учун кўрсатмалар
• Лямблиоз;
• Aскаридоз;
• Энтеробиоз;
• Гименолипидоз;
• Иштаҳасизликда;
• Гипопигментларда;
Қўллаш усули ва миқдори:
Препаратни овқатланиш вақтидан 3 соат ўтгандан сўнг қабул қилиш тавсия этилади, томчини оз миқдорда қайнатилган сув, минерал сув ёки мева шарбатлари билан аралаштириш мумкин.
Болалар 1 ёшдан 6 ёшгача: 5-6 томчидан 1 махал (ухлаш олдидан)
Болалар 6 ёшдан 12 ёшгача: 6-10 томчидан 1 махал (ухлаш олдидан)
Катталар учун: 10-15 томчидан кунига 1 махал (ухлаш олдидан).
Даволаниш муддати: 4 хафта. Белгиланган муддат тугаганидан сўнг шифокор маслаҳати билан, қабулни бир ойгача узайтириш мумкин.
Ножўя таъсирлар юзага келса, томчини истеъмол қилишни тўхтатиб, шифокорга мурожат қилиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: Сироп компонентларига юқори сезувчанлик.
Махсус кўрсатмалар: Томчини ичишдан олдин чайқатинг. Табиий чўкмалар бўлиши мумкин.
Иссиқ жойда сақламанг ва музлатманг. Даволаш пайтида газланган ичимликлар ичиш тавсия этилмайди.
Сақлаш шартлари. Препарат ёруқликдан ҳимояланган, қуруқ жойда, 5°C дан 25°C гача бўлган ҳароратда сақланиши керак.
Дорихоналарда берилиш тартиби: Шифокор рецептисиз берилади.
Сақлаш муддати – 2 йил.
Ишлаб чиқарувчи ‘’MINOR ART INDUSTRYS’’ МЧЖ. Ўзбекистон Респупликаси Aндижон вилояти, Aндижон шаҳри, Саноат кўчаси 239 уй.