Препаратни қўллаш бўйича йўриқнома
Глистанет
Препаратнинг савдо номи: Глистанет
Дори шакли: сироп
Чиқарилиш шакли:
"GLISTANET " табиий ўсимликлар ва экстрактлар бирлашмасидан тайёрланган восита бўлиб, сироп шаклида, 200 мллик флаконларда ишлаб чиқарилади. Тўқ жигарранг тусдаги ссуюқлик бўлиб ўзига хос ҳидга эга. Ҳар бир қутида бир флакон сироп, фойдаланиш учун йўриқнома ва ўлчов стакани жойлаштирилган.
Таркиби:
• Дастарбош гуллари экстракти - 20,0 г;
• Aччиқ шувоқ экстракти – 18,0 г;
• Саримсоқ экстракти – 18,0 г;
• Сут қўшқори ўсимлиги экстракти – 10,0 г;
• Сано барглари экстракти – 10,0 г;
Фармакологик хусусиятлари:
Кенг кўламдаги таъсирга эга меъдда қуртларига қарши табиий восита. Ошқозон-ичак тракти фаолиятини яхшилайди, ичаклардаги токсинлар ва зарарли моддаларни тозалашга ёрдам беради. Сиропнинг таркибий қисмлари таъсирида паразит қуртлар фалаж ҳолатга тушади. Сироп таркибидаги экстрактлар иштаҳани очади, овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди. Ундан ташқари қориндаги оғриқларни камайтиради. Ичаклардаги фойдали микрофлораларни шаклланишини фаоллаштиради.
Дастарбош гуллари – яллиғланишни бартараф қилади, ошқозон-ичак тракти секрециясини рағбатлантиради ва ошқозон-ичак тракти мушакларининг фаолиятини яхшилайди. Таркибида алкалоидлар (0.04-0.5%), оқсиллар, гликозидлар, органиc кислоталар (танасетик ва галлос), таннин ва аччиқ моддалар, витаминлар (аскорбин кислотаси, рутин ва каротин) мавжуд.
Сано барглари – организмнинг эски ёпишқоқ масса ва токсинларидан тозалайди. Сано баргларининг таркибиги биофлавоноидлар, органик кислоталалар, қатронлар, фитостероллар, оддий ва мураккаб полисахаридлар,алкалоидларнинг зарралари киради. Минераллардан калий, магний ва фтор ҳам бор.
Aччиқ шувоқ – қуртлар ва паразитларга қарши восита. Қуртларни, пушти қуртларни, энтеробиозларни йўқ қилади. Ламблиозлар учун ҳам ишлатилади.
Фойдаланиш учун кўрсатмалар
• Лямблиоз;
• Aскаридоз;
• Энтеробиоз;
• Гименолипидоз;
• Иштаҳасизликда;
• Гипопигментларда;
Қўллаш усули ва миқдори:
Препаратни овқатланиш вақтидан 30 дақиқа олдин қабул қилиш тавсия этилади, сиропни оз миқдорда қайнатилган сув, минерал сув ёки мева шарбатлари билан аралаштириш мумкин.
Болалар 1 ёшдан 6 ёшгача: кунига икки маҳал 1,5-2,5 мл.
Болалар 6 ёшдан 12 ёшгача: кунига 2 маҳал 5-10 мл.
Катталар: кунига 2 маҳал 10-15 мл.
Даволаниш муддати: 30 кун. Белгиланган муддат тугаганидан сўнг шифокор маслаҳати билан, қабулни бир ойгача узайтириш мумкин. Ножўя таъсирлар юзага келса, сиропни истеъмол қилишни тўхтатиб, шифокорга мурожат қилиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: Сироп компонентларига юқори сезувчанлик.
Болаларда фойдаланиш: ‘’GLISTANET’’ сиропи 1 ёшдан катта бўлган болаларга фойдаланиш учун рухсат этилади.
Махсус кўрсатмалар: Сиропни ичишдан олдин чайқатинг. Табиий чўкмалар бўлиши мумкин. Иссиқ жойда сақламанг ва музлатманг. Даволаш пайтида газланган ичимликлар ичиш тавсия этилмайди.
Сақлаш шартлари: Препарат ёруқликдан ҳимояланган, қуруқ жойда, 5°C дан 25°C гача бўлган ҳароратда сақланиши керак.
Дорихоналарда берилиш тартиби: Шифокор рецептисиз берилади.
Сақлаш муддати: 2 йил.
Ишлаб чиқарувчи ‘’MINOR ART INDUSTRYS’’ МЧЖ.
Ўзбекистон Респупликаси, Aндижон вилояти, Aндижон шаҳри, Саноат кўчаси 239 уй.