Фойдаланиш учун қўлланма: МИНАРГИН
Савдо номи: МИНАРГИН. Ишлаб чиқариш шакли: ичга қабул қилиш учун эритма
Таркиби: 10мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
Левокарнитин (Л-карнитин).......... 1000 мг,
Магний (магнезиум оксиди)............ 20 мг
Аскорбин кислотаси (витамин С)............. 20 мг,
Пиридоксин гидрохлорид (витамин В6)............1 мг.
Ёрдамчи моддалар: натрий бензоат, калий сорбат, лимон кислотаси моногидрати мева таъмли эссенция ва тозаланган сув.
Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.
Фармакологик таъсири:
ЛЕВОКАРНИТИН – В гуруҳи витаминларига яқин табиий модда ҳисобланади. Цитоплазмадан митохондрияларга ҳужайра мембранаси орқали ёғ кислоталарини ташувчиси сифатида моддалар алмашинуви жараёнида иштирок этади, у ерда бу кислоталар кўп миқдорда АТФ шаклида метаболик энергия ҳосил бўлиши билан бета-оксидланиш жараёнига учрайди. Организмда карнитин етишмовчилигида мушак тўқималарида липидларни тўпланиши юз беради, бу уларнинг қисқарувчанлик фаоллигини издан чиқаради. Оқсил ва ёғ алмашинувини, тироксиннинг қисман антагонисти бўлиб, гипертиреозда юқори асосий алмашинувни нормаллаштиради, қонда ишқорий заҳирасини тиклайди. Левокарнитин анаболик таъсир кўрсатади, меъда шираси секрециясини рағбатлантиради, оқсиллар ва углевод молекулаларини парчаланишини секинлаштиради. Ортиқча тана вазнини камайтиради. Нейротрофик таъсир кўрсатади, апоптоз ривожланишини тормозлайди, шикастланиш соҳасини чегаралайди ва нерв тўқимасининг структурасини тиклайди.
МАГНИЙ – кальцийнинг физиологик антагонисти, кўпчилик алмашинув реакцияларнинг, шу жумладан энергияни синтези ва уни утилизацияси билан боғлиқ бўлган метаболик кофакторидир, катехоламинлар секрециясини камайтиради, Na–K+АТФаза, реакцияларнинг Са2+ АТФазанинг фаолиятини, импульсларни нейрокимёвий жиҳатдан ўтказилишини, мушаклар қўзғалувчанлигини бошқаради, марказий нерв тизими ва периферик нерв тизимида ацетилхолинлар миқдорини камайтиради ва шунинг учун седатив, анальгетик, тутқаноққа қарши, спазмолитик, сафро ҳайдовчи, токолитик таъсирларга эга. Препарат коронар ва периферик артерияларни кенгайтиради, артериал босимни, юракка бўлган кейинги юкламани камайтиради, миокардни реперфузион шикастланишини ривожланишини тормозлайди. Препарат юракнинг қоринча ва қоринча устки аритмиялари сонини камайтиради, синус ва атриовентрикуляр тугунлар соҳасида ўтказувчанликни секинлаштиради.
ВИТАМИН В6 (пиридоксин гидрохлорид) – юрак қон томир тизими фаолияти, қон томир тонуси учун муҳим рол ўйнайди. Иммунитетни сақлашда фаол иштирок этади.
ВИТАМИН С (аскорбин кислотаси) – инсон рационидаги муҳим витаминлардан биридир. Юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ва унга чидамлилигини сақлаб туриш учун зарурдир. С витамини организмни юқумли касалликларга чидамлилигини шакллантириш ва сақлаш учун муҳим рол ўйнайди.
Қўллашга доир кўрсатмалар:
Ортиқча вазн ва семизлик;
Тана мушак массасининг етишмаслиги;
Юқори жисмоний юкламалар (машқлар);
Доимий чарчоқ ҳисси;
Иммунитетнинг кучсизлиги ва организмнинг ҳимоя кучларини пастлиги;
Мия қон айланишининг бузилиши;
Карнитиннинг бирламчи ва иккиламчи етишмовчилиги;
Эрта туғилиш, туғилишнинг аномал даражада пастлиги, кислород очлиги оқибатлари, асабий анорексия, энцефалопатия.
Қўллаш усули ва дозалари:
| Ёши | Суткалик миқдори, мг | Қабул қилиш миқдори | Суткалик миқдори, мл
| 1 ёшгача бўлган болаларга | 35-60 | 1,0 мл | 1,0 млдан 1-2 марта/сутка 2 ҳафта
| 1-4 ёшгача бўлган болаларга | 50-100 | 2,5 мл | 2.5 млдан 1-2 марта/сутка 2 ҳафта
| 5-9 ёшгача бўлган болаларга | 100-200 | 5,0 мл | 5,0 млдан 1-2 марта/сутка 2 ҳафта
| 9-12 ёшгача бўлган болаларга | 200-300 | 5,0 мл | 5,0 млдан 2-3 марта/сутка 2 ҳафта
| 12 ёш ва ундан катталар | 500-1000 | 5,0 мл | 10,0 млдан 2-3 марта/сутка 2 ҳафта
Қўллаш муддати: 10 кундан 30 кунгача. Қайта қабул қилиш 1-2 ойдан сўнг.
Махсус кўрсатмалар: Эмульсияни ичишдан олдин чайқатинг, чўкма ҳосил бўлиши мумкин.
МИНАРГИН кўникма ҳосил қилмайди, чунки одам организми учун табиий эритма ҳисобланади.
Қарши кўрсатмалар: Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Чиқариш шакли: Ичга қабул қилиш учун эритма 100 мл лик флаконда эмульсия кўринишида.
Сақлаш шароити: Қуруқ ва болалар ололмайдиган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати: 2 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. Дори воситаси ҳисобланмайди. БФҚ
Дорихоналардан бериш тартиби: Рецептсиз
Ишлаб чиқарувчи: “MINOR ART INDUSTRY” МЧЖ. Ўзбекистон Республикаси, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Саноат кўчаси 239-уй.