Ортиқча вазн ва семизлик; Тана мушак массасининг етишмаслиги; Юқори жисмоний юкламалар (машқлар); Доимий чарчоқ хисси; Иммунитетнинг кучсизлиги ва организмнинг химоя кучларини пастлиги; Мия қон айланишининг бузилиши; Карнитиннинг бирламчи ва иккиламчи етишмовчилиги; Эрта туғилиш, туғилишнинг аномал даражада пастлиги, ксилоген очлик оқибатлари, асабий анорекция, энцефалопатия.
Фойдаланиш учун қўлланма Л-АГНИКАР Савдо номи: Л-АГНИКАР Ишлаб чиқариш шакли: ичга қабул қилиш учун эритма Таркиби: 10мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
Левокарнитин (Л-карнитин)............. 1000 мг, Магний (магнезиум оксиди)..... 20 мг
Ёрдамчи моддалар: натрий бензонат, калий сорбат, лимон кислотаси моногидрати мева таъмли эсенция ва тозаланган сув.
Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.
ЛЕВОКАРНИТИН – В гуруҳи витаминларига яқин табиий модда ҳисобланади. Цитоплазмадан митохондрияларга хужайра мембранаси орқали ёғ кислоталарини ташувчиси сифатида моддалар алмашинуви жараёнида иштирок этади, у ерда бу кислоталар кўп миқдорда АТФ шаклида метаболик энергия хосил бўлиши билан бета-оксидланиш жараёнига учрайди. Организмда карнитин етишмовчилигида мушак тўқималарида липидларни тўпланиши юз беради, бу уларнинг қисқарувчанлик фаоллигини издан чиқаради. Оқсил ва ёғ алмашинувини, тироксиннинг қисман антогонисти бўлиб, гиперитриозда юқори асосий алмашинувни нормаллаштиради, қонда ишқорий заҳирасини тиклайди. Левокарнитин анаболик таъсир кўрсатади, меъда шираси секрециясини рағбатлантиради, оқсиллар ва углевод малекулаларини парчаланишини секинлаштиради. Ортиқча тана вазнини камайтиради. Нейротофик таъсир кўрсатади, апоптоз ривожланишини тормозлайди, шикастланиш сохасини чегаралайди ва нерв тўқимасининг структурасини тиклайди.
МАГНИЙ – кальцийнинг физиологик антагонисти, кўпчилик алмашинув реакцияларнинг, шу жумладан энергияни синтези ва уни утилизацияси билан боғлиқ бўлган метоболик кофакторидир, катехоламинлар секрециясини камайтиради, Na–K+ATФаза, реакцияларнинг Са2+ АТФазанинг фаолиятини, импульсларни нейрокимёвий жиҳатдан ўтказилишини, мушаклар қўзғалувчанлигини бошқаради, марказий нерв тизими ва периферик нерв тизимида ацетилхолинлар миқдорини камайтиради ва шунинг учун седатив, анальгетик, тутқаноққа қарши, спазмолитик, сафро ҳайдовчи, токолитик таъсирларга эга. Препарат коронар ва периферик артерияларни кенгайтиради, артериал босимни, юракка бўлган кейинги юкламани камайтиради, миокардни реперфузион шикастланишини ривожланишини тормозлайди.
Препарат юракнинг қоринча ва қоринча устки аритмиялари сонини камайтиради, синус ва атриовентрикуляр тугунлар соҳасида ўтказувчанликни cекинлаштиради. Қўллашга доир кўрсатмалар:
Ортиқча вазн ва семизлик;
Тана мушак массасининг етишмаслиги;
Юқори жисмоний юкламалар (машқлар);
Доимий чарчоқ хисси;
Иммунитетнинг кучсизлиги ва организмнинг химоя кучларини пастлиги;
Мия қон айланишининг бузилиши;
Карнитиннинг бирламчи ва иккиламчи етишмовчилиги;
Эрта туғилиш, туғилишнинг аномал даражада пастлиги, ксилоген очлик оқибатлари, асабий анорекция, энцефалопатия.
Қўллаш усули ва дозалари:
Ёши
Суткали миқдори, мг
Қабул қилиш миқдори
Суткали миқдори, мл
1 ёшгача бўлган болаларга
35-60
1,0 мл
1,0 млдан 1-2 марта/сутка 2 хафта
1 ёшдан 4 ёшгача бўлган болаларга
50-100
2,5 мл
2.5 млдан 1-2 марта/сутка 2 хафта
5 ёшдан 9 ёшгача бўлган болаларга
100-200
5,0 мл
5,0 млдан 1-2 марта/сутка 2 хафта
9 ёшдан ошган болаларга
200-300
5,0 мл
5,0 млдан 2-3 марта/cутка 2 хафта
12 ёшдан ошган болалар ва катталар
500-1000
5,0 мл
10,0 млдан 2-3 марта/cутка 2 хафта
Қўллаш муддати: 10 кундан 30 кунгача. Қайта қабул қилиш 1-2 ойдан сўнг. Махсус кўрсатмалар: Эмулсияни ичишдан олдин чайқатинг, чўкма хосил бўлиши мумкин. Л-АГНИКАР кўникма хосил қилмайди, чунки одам организми
учун табий эритма хисобланади. Қарши кўрсатмалар: Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Чиқариш шакли: Ичга қабул қилиш учун эритма 100 мл флаконда эмулсия кўринишида. Сақлаш шароити: Қуруқ ва болалар ололмайдиган жойда 25°C дан юқори
бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Дори воситаси ҳисобланмайди. БФҚ Дорихоналардан бериш тартиби: Рецептсиз Ишлаб чиқарувчи: “MINOR ART INDUSTRY” МЧЖ. Ўзбекистон Республикаси, Андижон вилояти, Андижон шахар Саноат кўчаси 239.
Boshqa Mahsulotlarimiz
Fervit
Temir tanqisligi anemiyasida gemoglobin sintezini kuchaytiradi va organizmda temir tanqisligini qayta tiklaydi. Ichaklarda temir so‘rilishini kuchaytiradi. Temir va noyob aminokislotalarning manbai hisoblanadi. Organizmning himoya kuchlarini oshirish hisobiga holsizlik, depressiya, doimiy charchoq, bosh aylanish kabi belgilardan xalos bo‘lishga yordam beradi.
Ushbu tabiiy vosita qon bilan bog’liq parametrlarni meyorlashtiradi, temir miqdorini o’sishiga yordam beradi va bu qondagi gemoglabin miqdorini yaxshilashga olib keladi. Bundan tashqari sirop immunitet tizimini mustahkamlaydi, ishtahani yaxshilaydi, hazm qilishni meyorlashtiradi, aqliy va jismoniy quvvatni oshiradi.
Ushbu tabiiy vosita qon bilan bog’liq parametrlarni meyorlashtiradi, temir miqdorini
o’sishiga yordam beradi va bu qondagi gemoglabin miqdorini yaxshilashga olib keladi.
Bundan tashqari sirop immunitet tizimini mustahkamlaydi, ishtahani yaxshilaydi, hazm
qilishni meyorlashtiradi, aqliy va jismoniy quvvatni oshiradi.