Фойдаланиш учун қўлланма
ГЕЛИВАН
Савдо номи: ГЕЛИВАН
Чиқариш шакли: Ичга қабул қилиш учун эритма 30мл.
1 мл эритмадаги фаол моддалар таркиби: Гинкго билоба қуруқ стандартлаштирилган экстракти 1 мл да 40 мг.
Ёрдамчи моддалар: натрий сахарин, апельсин таъми, эрувчан лимон кислотаси, натрий бензоат, филтрланган сув.
Фармакологик таъсири:
Стандарт ва титрланган ўсимлик препарати таъсири ҳужайралардаги бузилишлар, қон ва микросиркуляциянинг реологик хусусиятлари, шунингдек, жалб қилинган томирларнинг вазомотор реакциялари билан боғлиқ.
- Миянинг қон билан таъминланишини яхшилайди
- Кислород билан таъминлашни яхшилайди;
- артерия ва қон томирлари босимларини мэъëрлаштиради;
- микроциркуляцияни яхшилайди.
- Қон оқимининг яхшиланишига ёрдам беради
- Эритроцитларнинг йигилишини фаоллаштиради,
- тромбоцитларни фаоллаштириш омилини секинлаштиради,
- метаболик жараёнларни яхшилайди;
- Тўқималарга антигипоксик таъсир кўрсатади.
Қўлланиши:
- Кўриш қобилятини бузилиши;
- Диққатни жамлаш ва хотирани бузилиши;
- Бош мияда қон айланишини бузилиши;
- Бош оғриқлари;
- Бош айланиши;
- Ориентацияни бузилиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: Қон босими доимий паст даражада бўлганда, хомиладорлик ва лактация даврида хамда препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Қўллаш тартиби ва дозалари:
2 ёшдан бошлаб болаларга кунига 3,5 томчидан 2 махал (⅓ стакан сувга аралаштириб, овқатдан олдин),
Катталарга кунига 10 томчидан 2 махал (⅓ стакан сувга аралаштириб, овқатдан олдин).Қабул қилиш муддати: Шифокор томонидан хар бир беморнинг холатига караб алохида белгиланади.
Махсус кўрсатмалар: Суюқликни ичишдан олдин чайқатинг, чўкма хосил бўлиши мумкин. БФҚ кўникма хосил қилмайди, чунки одам организми учун табий эритма хисобланади.
Сақлаш шартлари: Қуруқ, тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимояланган ва болалар қўли етмайдиган жойда +25°С дан
юқори бўлмаган ҳароратда сақланг. Очгандан сўнг, флаконни музлатгичда 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда сақланг.
Яроқлилик муддати: 2 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дори воситаси ҳисобланмайди. БФҚ
Дорихоналардан бериш тартиби: Рецептсиз.
Махсулот сертификатланган
Ишлаб чиқарувчи: “MINOR ART INDUSTRY” МЧЖ
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган.