ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
Магне В6 минор БИОЛАЙТ
ТАРКИБ:
1 таблеткада мг: магний лактат - 470,0 мг витамин В6 - 5,0 мг. ёрдамчи моддалар: мальтодекстрин, кальций стеарат, таъм берувчи.
ЧИҚАРИШ ШАКЛИ: оқ таблеткалар, 10 донадан блистер ўрамда. Картон қути ичида 5та блистр, йўриқнома мавжуд.
ТАВСИФ: Магний + В6 комплекси стресс вақтида магний ва В6 витамини етишмовчилигини қоплайди. Унинг камайиши, ташвиш, асабийлашиш, қўрқув, шунингдек, уйқусизлик ва чарчоқ, эътибор ва хотиранинг пасайишига олиб келиши мумкин.
Магний (айниқса, В6 витамини билан биргаликда) стресс, депрессия, невроз пайтида асаб тизимининг ҳолатига нормаллаштирувчи таъсир кўрсатади.
Магний асаб тизимини мустаҳкамлайди, стрессга чидамлилигини оширади, мушакларнинг заифлигини олдини олади. Бу чарчоқни камайтиришга ёрдам беради, кайфиятга ижобий таъсир қилади. Магнийнинг организмда кам бўлиши депрессияга олиб келиши мумкин. Бу тананинг барча тўқималарида жойлашган ва ҳужайраларнинг нормал ишлаши учун зарур бўлган муҳим элементдир. Нерв импульсларининг миядан периферик нерв учлари ва мушакларига ўтишини тартибга солишда, нерв-мушак кучланишини сусайтириш жараёнларида, асаб-мушакларнинг нормал қўзғалувчанлигини, шу жумладан миокард қисқаришини сақлаб туришда иштирок этади.
Стрессли вазиятларда организм магний ионларини сезиларли даражада йўқотади ва унинг қўшимча ишлатилиши танани стресс таъсиридан ҳимоя қилади. Магний ҳужайра иммунитетини қўллаб-қувватлайди, метаболизмни тартибга солишда иштирок этади, организмда кальцийнинг тўғри тақсимланишига ёрдам беради.
Магний етишмовчилиги нотўғри овқатланиш билан кузатилиши мумкин ва унга бўлган эҳтиёж жисмоний ва ақлий фаолият, стресс билан ортади. Витамин В6 (пиридоксин) кўплаб метаболик жараёнларда, асаб тизимининг метаболизмини тартибга солишда иштирок этади. У магнийнинг сўрилишини ва унинг ҳужайрадаги метаболизмини яхшилайди.
ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМАЛАР:
• марказий асаб тизимини нормаллашишига ҳисса қўшади;
• асабийлашишнинг пасайишига, уйқунинг равон бўлишига олиб келади;
• ҳомиладорликнинг соғлом ўтишига ва ҳомиланинг баркамол ривожланишига ҳисса қўшади;
• юрак-қон томир касалликларининг олдини олишга ҳисса қўшади;
• мушак тонусини пасайтиради;
• суяк тўқималарининг шаклланишига ёрдам беради;
• тиш эмалининг минерал зичлигини оширади;
• метаболизмни нормаллаштиради;
• организмнинг ҳимоя кучини оширади.
• енгил тинчлантирувчи хусусиятларга эга.
Фойдаланишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. Дори воситаси эмас. БФҚ.
ҚЎЛЛАНИШ ТАРТИБИ:
Катталар: 2 таблеткадан кунига уч марта овқат билан бирга.
6 ёшдан ошган болаларга овқат пайтида кунига 1 таблеткадан.
Қабул қилиш муддати: 1 ойгача, кейинчалик препаратни истеъмол қилиш ёки қайта курсни белгилаш шифокор тавсиясига асосан белгиланади.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР: Ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва лактация давридаги аёллар, маҳсулотнинг индивидуал компонентларига сезувчанлиги бўлиши мумкин. Шифокор билан маслаҳатлашинг.
САҚЛАШ ШАРТЛАРИ: Қуруқ жойда -5°C дан +25°C гача бўлган ҳароратда ва нисбий намлик 75% дан ошмайдиган жойда сақлансин.
Болалар қўли ета олмайдиган жойда сақланг.
Яроқлилик муддати: 24 ой.
ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ: «Minor Art Industry» МЧЖ Ўзбекистон Республикаси, Андижон шаҳар. Саноат 239.