ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА: «АС-СИХА»
Чиқарилиш шакли: Сироп. 200мл флаконда
Таркиби: 10 мл сиропда фаол моддалар:
Омега 3 – 10 мг, Витамин А - 5 мг, Витамин В2 - 1,5 мг
Витамин В3 – 3 мг, Витамин В5 – 3 мг, Витамин В6 - 1,5 мг
Витамин В9 - 50 мкг, Витамин В10 - 5 мг, Витамин В12 - 2 мкг
Витамин С - 15 мг, Витамин D3 - 200 МЕ, Витамин Е – 2,5 мг
L-карнитин 100 мг, L-аргинин 25 мг, Валин – 5 мг
Селен – 5 мкг, Йод – 50 мкг, Темир (III) – 7 мг
Фосфор – 200 мкг, Кальций – 100 мг, Рух – 5 мг
Мис - 0,5 мг, Молибден - 20 мкг, Магний - 200 мг
Ёрдамчи моддалар: натрий бензоат, сорбин кислотаси, лимон кислотаси, озуқавий бўёқлар, табиий хушбўйлатгич ва тозаланган сув.
Витаминлар, макро ва микроэлементлар, аминокислоталарнинг мажмуаси, айниқса куз-қиш мавсумида ва баҳорги турли моддалар танқислиги даврида
иммунитетни ва организмни мослашувчанлик хоссаларини мустаҳкамлаш учун зарурдир.
Шунингдек узоқ муддат ётоқ режимида бўлган беморларнинг куч-қувватга киришлари, мушакларини мустаҳкамлаш, жисмоний фаоллик ва бардамликни таъминлаш учун ҳам тавсия этилади.
«АС-СИХА» қуйидаги ҳолатларда қўллашга тавсия этилади:
- Ўсмирларнинг тез ўсиши ва ривожланиши даври;
- Витаминлар, макро- ва микроэлементлар етишмовчилиги;
- Интенсив ақлий ва жисмоний зўриқишлар;
- Антибиотиклар қабул қилиш;
- Мунтазам озуқавий сифати паст бўлган овқатлар истеъмол қилиш;
- Инфекцион ва яллиғланиш касалликлари;
- Узоқ муддатли асабий зўриқишлар ва стресс ҳолатлари;
- Сурункали ичкиликбозлик ва кашандалик;
- Узоқ муддатли ва оғир кечадиган касалликлардан соғайиш даври;
- Турли касалликлар, жароҳатлар, жарроҳлик операциялари натижасида организмнинг ҳимоя кучларини пасайиб кетиши;
- Йилнинг совуқ фаслларида организмнинг инфекцион касалликлар ва шамоллашларга қарши курашувчанликнинг пасайиб кетиши;
- Баҳорги-кузги витамин танқислиги;
- Тери, сочлар ва тирноқлар ҳолатининг ёмонлашуви;
- Сурункали чарчоқ синдроми;
- Ҳомиладорликни режалаштириш, бепуштлик;
- Эркакларда жинсий майлнинг пасайиши;
- Асабийлашиш, жиззакилик;
- Қувватсизлик, диққатни жамлолмаслик, хотиранинг пасайиши;
- Иммунитетнинг пасайиши;
- Йод танқислиги ҳолатлари;
- Темир танқислиги камқонлик.
Қўллаш усули ва тавсия этилган дозалари:
Курс давомийлиги врач кўрсатмасига асосан белгиланади.
3-5 ёшгача бўлган болаларга кунига 1 маҳал 2,5 мл дан. Овқатдан кейин
6-8 ёшгача бўлган болаларга кунига 2 маҳал 2,5 мл дан. Овқатдан кейин
9-14 ёшгача бўлган болаларга кунига 2 маҳал 5 мл дан. Овқатдан кейин
14 ёшдан катта болалар ва катталар кунига 3 маҳал 5 мл дан. Овқатдан кейин
Қарши кўрсатмалар: маҳсулот компонентларини индивидуал қабул қила олмаслик.
Яроқлилик муддати ва сақлаш шароитлари: Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 2 йил. Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 5°C дан паст бўлмаган ва 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланади.
Махсус кўрсатмалар: Қабул қилишдан олдин чайқатилсин. Шифокор рецептисиз берилади. Ҳомиладорлик ва эмизиклик даврда қўллашдан аввал мутахассис билан маслаҳатлашиш зарур.
«АС-СИХА» сиропи (таркибий жиҳатидан витамин, минерал ва алмаштириб бўлмас аминокислоталар билан бойитилган) биологик фаол қўшимча, дори воситаси эмас.
Ишлаб чиқарувчи: “MINOR ART INDUSTRY” МЧЖ.
Манзил: Андижон шаҳар Саноат кўчаси 239-уй.